ФАУЛЕР Уильям Алфред

ФАУЛЕР Уильям Алфред (1911.9.8, Питтсбург — 1995) — америкалик физик. АҚШ1 миллий ФА аъзоси (1956). Огайо ути (1933) ва Калифорния технологик интини (1936) тугатган. Шу интда 1936 й. дан ишлаган. Илмий ишлари ядро физикаси, ядро астрофизикаси ва космологият оид. Қуёшнинг нейтрино оқимини ҳисоблаган ва уларни қамраш тезлигини аниклаган. Коинотда кимёвий элементларнинг пайдо бўлиш назариясини яратган. Нобель мукофоти лауреата (1983).