ФАТВО

ФАТВО (араб. — тушунтириш, изоҳ, ҳукм, қарор) — исломда муфтий ёки уламолар кенгаши томонидан диний, ҳуқуқий, сиёсий ҳамда ижтимоий масалаларда бериладиган қарор, ҳукм ёки изоҳ. Исломнинг дастлабки даврида Муҳаммад (сав) сафдошлари, айниқса, дастлабки тўрт халифа (чорёрлар)нинг турли ҳуқуқий масалалар юзасидан берган изохлари, шунингдек, уларнинг фиқҳп доир чиқарган қарорлари Фатво деб айтилган. Фатво барча динийҳуқуқий мазҳаб асосчилари томонидан фиқҳга оид қўшимча манба сифатида қаралган. Ҳуқуқий масалаларда берилган Фатво диний жамоалар, муассасалар ва мусулмонлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади. Ф. Қуръон, ҳадислар ва шариатга ёки илгари берилган Фатво ларга асосланиб чикарилади.