ФАТАЛИЗМ

ФАТАЛИЗМ — (лот. fatalis — тақдирга оид) — ҳамма воқеаларнинг азалдан белгилаб қўйилганлиги тўғрисидаги таълимот; мавх. ум тақдирга (антик стоицизм), «пешонага ёзилган» так,дири азалга (ислом ва б. динлар) ва ш. к. га ишониш. Фатализм нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиши, шу жумладан, инсоннинг ҳаёти ва олдиндан белгиланганлиги ва бинобарин, янги имкониятларнинг пайдо бўлишини инкор этади. Фалсафа тарихида Фатализмни ирода эркинлиги қандай ҳал қилинганлигига қараб 3 асосий турга ажратиш мумкин: мифологик Фатализм — иродани ақлдан ташқарида, «қоронғи тақдир» деб қарайди; теологик Фатализм — такдир худо қудратига боғлиқ, инсон туғилишидан олдин унинг ким бўлиши, нималар қилиши пешонасига ёзиб қўйилган дейилади. Бу назария каломнинт энг муҳим ақидаларидан ҳисобланади, у кальвинизм ва янсенизмда ўзининг изчил ифодасини топган; рационалистик Фатализм (механистик детерминизм билан қўшилувчи) — тасодифни ва инсон иродаси азалий такдирнинг зарур шарти деб қарайди.

Унинг намояндалари (пифагорчилар, Демокрит, Ницше ва б.) доиравий айланишнинг муайян даврасида воқеалар мутлақ такрорланишини таъкидлайди.