ФАСЦИЯЛАР

ФАСЦИЯЛАР (лот. fascia — боғлов) — ҳар бир мускулни ўраб турадиган бириктирувчи тўқимадан иборат парда. Одам ва ҳайвонларнинг аъзолари, нерв, қон томирларини ўраб, мускуллар учун фасциал ғилоф ҳосил қилади. Таянч ва трофик вазифаларни бажаради. Фасциялар бир мускулни иккинчи мускулдан ажратиб, ҳар қайси мускулнинг алоҳида қисқаришини таъминлайди. Фасциялар, одатда, қаватмақават мускулларни ўраб туради. Шу боис улар жойлашган ўрнига қараб чуқур, ўрта ва юза ёки тери ости Фасциялар ига ажратилади. Юза ёки тери ости Фасциялар тери ости ёғ қаватида жойлашиб, одамларда қўлоёқ кафт терисининг остида, бошнинг сочли қисмида апоневрозлар ҳосил қилади. Фасциялар қон томирлари ва нервларга бой. Фасциялар тиббиёт амалиётида катта аҳамиятга эга.