ФАРМЕР

ФАРМЕР (Farmer) Генри Жорж (1882. 17.1, Бирр, Ирландия — 1965.30.12, Карлук, Ланарк графлиги) — инглиз мусиқашуноси, дирижёр, композитор. Европада мусиқий шарқшунослик фанининг асосчиларидан. Глазго ун-тини тугатган (1910). Англиянинг турли театрларида дирижёр (1910—47), Глазго ун-ти ўқитувчиси ва кутубхонанинг мусиқий бўлими мудири (1934 й. дан). 1916 й. дан Шарқ халклари мусиқа маданияти, хусусан, Форобий, Ибн Сино ва б. нинг мусика рисолаларини ўрганиб, Европа ва Осиё мамлакатларида маърузалар ўқиган, ўнлаб китоблар нашр этган («Араб мусиқаси тарихи 13 а. гача», 1929; «Шарқ мусиқа чолғулари», 1931; «Ислом мусиқаси», 1957 ва б.).