ФАРМАЦЕВТ

ФАРМАЦЕВТ (юн. pharmakentes — дори тайёрловчи) — олий (провизор) ёки ўрта (провизор ёрдамчиси) фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассис. Фармацевтлар фармацевтика интлари, тиббиёт ин-ти ҳамда тиббиёт коллежининг фармацевтика фтларида тайёрланади. Фармацевт дорихона, назоратаналитик ва суд кимёси лаб. ларида, фармацевтика з-дларида фаолият кўрсатади.