ФАРМАКОПЕЯ

ФАРМАКОПЕЯ (юн. pharmakon — дори ва poieo — тайёрлайман) — дори воситаларини тайёрлаш, сифатини сифатмиқдорий жиҳатдан назорат қилиш, сақлаш шартшароитлари ва номланишини белгилайдиган давлат стандартлари мажмуи. Фармакопеяда дори моддалари ва дори турларини кимёвий, физик, биологик ва б. усулларда сифат ҳамда микдорий таҳлил қилиш усуллари, заҳарли ва кучли таъсир этадиган дорилар рўйхати, болалар ва катталар учун дориларнинг бир ичишлик, шунингдек, кунлик микдорлари жадвали ёритилади. Хитойда 502 й. да чиқарилган «Минибелу» китоби, Европада 1130 й. да чоп этилган «Антидоторий» тўпламлари илк расмий Фармакопея ҳужжатларидир. Биринчи Фармакопея 1498 й. да Флоренцияда «Ricettario Fiopentino» номи билан босилиб чикди. Абу Али ибн Синонинг «Тиб қонунлари» асари у яшаган даврда қўлланилган дори воситаларини тайёрлаш, уларнинг сифатини баҳолаш ва қўлланилиши ҳақидаги маълумотлари билан ўз замонасининг Фармакопеяси деб баҳоланиши мумкин. Бугунги кунда кўпгина мамлакатларнинг миллий ва ҳудудий Фармакопея лари мавжуд бўлиб, улардан Ей. Р. (Европада ҳамжамияти Фармакопеяси), LJSP (АҚШ Ф. си), ВР (Британия Ф. си), ГФ XI (Давлат Фармакопея сининг 11-нашри), DP (Германия Ф. си) кабилар халқаро эътироф этилган Фармакопеялар ҳисобланади ва кўп ҳолларда дори воситаларининг сифат назорати юқоридагиларга асосан амалга оширилади.