ФАРИШТА

ФАРИШТА — иудаизм, христианлик, ислом ва б. баъзи динларда худонинг амрини бажарувчи ғайритабиий мавжудот. Ф. сонсаноқсиз бўлиб, ҳар бири маълум вазифани бажаради. Мас, исломда қар бир одамнинг савоб ва гуноҳ ишларини ҳисобга олиб юрувчи Фаришталар, жаннат ва дўзахда дарвозабонлик қилувчи, одамларни қабрда сўроқ қилувчи (Мункар ва Накир), Аллоҳ тахтини осмонда кўтариб турувчи ва б. хизматларни бажарувчи Фаришталар мавжуд деб каралади. Бу Ф. лардан 4 таси: Азроил, Жаброил, Микоил, Исрофил бош Ф. ҳисобланади.