ФАРИНГИТ

ФАРИНГИТ (юн. pharynx — ҳалқум ва itis — яллиғланиш) — ҳалқум (ютқин) шиллиқ пардасининг яллиғланиши. Фарингит кечишига қараб ўткир ва сурункали бўлади. Ўткир респиратор касалликлар, грипп ва б. инфекцион касалликлар оқибатида рўй беради. Ҳалқум шиллиқ пардасига бевосита таъсир этадиган омиллар (совуқ ҳавода гаплашиш, нафас олиш, жуда иссиқ ёки совуқ овқатлар истеъмол қилиш, спиртли ичимликлар ичиш, чанг ҳаводан, газлар буғидан нафас олиш ва б.) ҳам Фарингитга сабаб бўлиши мумкин. Ўткир Фарингитда ҳалқум қуриб, қичишади, тупук ютганда, айниқса,«қуруқ ютинганда» оғриқ пайдо бўлади, гавда траси нормал туради, баъзан бир оз кўтарилади. Касалликнинг олди олинмаса, сурункали шаклга ўтиши мумкин. Сурункали Фарингитда хдлқумда шилимшиқ ажралма тўпланади, бемор кўпинча йўталиб, балғам ташлайди; йўталганда баъзан кўнгли айниб, қайт қилиши мумкин. Бурун, муртак ва чириган тишларнинг йирингли яллиғланиши, сурункали тумов, организмда моддалар алмашинувининг бузилиши касалликлари натижасида сурункали Фарингит пайдо бўлади. Ҳаво қуруқлиги, транинг кескин ўзгариши, чанг ва газли муҳит каби зарарли омиллар хам Фарингит сабабчисидир. Касалликни келтириб чиқарган омиллар ўз вақтида йўқотилмаса, у сурункали туе олиб, ҳалқум шиллиқ пардасининг атрофиясига олиб келади. Фарингитнинг олдини олишда ҳалқум шиллиқ пардасига таъсир этадиган зарарли омилларни йўқотиш, шамоллашдан сакланиш, организмни чиниқтириш (ҳалқумни совуқ сув билан чайиб туриш), чанг ва газли муҳитда ишловчилар махсус ҳимоя воситаларидан фойдаланишлари лозим.