ФАРҲОД ВА ШИРИН

«ФАРҲОД ВА ШИРИН» — туркий халқлар адабиётларида анъанавий мазмунга эга бўлган ва бир неча ижодкорлар томонидан қаламга олинган ишқий қисса ва достонлардан бирининг номи.

Ширин ва Фарҳод форстожик адабиётида 10—11-а. лардан бошлаб Абулқосим Фирдавсийнинг «Шоҳнома», Низомий Ганжавийнинг «Хусрав ва Ширин», Хусрав Дехлавийнинг «Ширин ва Хусрав», ўзбек шоири Қутбнинг «Хусрав ва Ширин» достонларида энг фидойи ошиқ ва маъшуқалар сифатида тасвирланган. Алишер Навоий Шаркда бу анъанавий ишқий қиссани қайта ишлаб, уни янгидан шакллантирган, Фарҳод ва Ширинни достоннинг бош қаҳрамонлари сифатида тасвирлаган ва унга «Фарҳод ва ширин ва Ш» деб ном қўйган.

Навоий йигитлик даврида «Топмадим» радифи билан ёзган ғазалларининг бирида ёшлигида ўзи қайтақайта ўқиб, дилига жо қилган достонлар тўғрисида сўз юритади, унда шундай бир байт бор: Кўп ўкудум Вомиқу Фарҳоду Мажнун қиссасин, Ўз ишимдин булъажаброқдостоне топмадим.

Демак, Навоий ёшлигидан бошлаб машҳур ошиқ ва маъшуқалар, шу жумладан, Фарҳод, Ширин ҳақидаги қиссаларни кўп ва қайтақайта ўқиган. Шу б-н бирга, бу достонлар вақт ўтиши билан унинг шахсияти, шахсий ҳистуйғулари ила бирлашиб кетган ва кўнглида Фарҳод ва Ширин ҳақида бутунлай янги бир достон ғояси шакллана бошлаган. Бу ижодий режа эса 1483—84 й. ларда амалга оширилган.

Навоийнинг «Фарҳод ва ширин ва Ш.» достони у яратган «Хамса»нинг 2достони бўлиб, унда Фарҳод оддий тош йўнар ошиқ эмас, балки хоқоннинг ўғли, аниқроғи, Хўтан мамлакати подшосининг қариликда кўрган яккаю ягона фарзанди бўлиб, ёшлигидан фаннинг барча соҳаларига қизиққан, ҳарбий билимларни, айниқса, тошйўнарлик, касбини эгаллашга уринган. У Ширинни отаси хазинасидаги сеҳрли ойнада кўриб, дарҳол севиб қолади. Унга эришиш учун турли машаққатларни бошидан кечиради. У Арман элида Ширин учун қазилаётган ариқни битказиш ишларида ўзининг нималарга қодир эканини кўрсатади. Аммо босқинчи Эрон ҳукмдори Хусрав билан курашда хийла билан қўлга олиниб, қаҳрамонларча халок бўлади. Унинг севгилиси Ширин эса унинг жасади устида жон беради.

15-а. дан кейин туркий халқлар адабиётида Фархрд ва Ширин номлари билан боғланган достончиликка Навоийнинг шу номдаги асари ўзининг катта таъсирини кўрсатди. Уйгур шоири Хирқатийнинг (17-а.) «Мухаббатнома ва меҳнатком» ҳамда Абдураим Низорийнинг «Фарҳод ва Ширин» достони Фарҳод ҳақидаги халқ афсона ва ривоятлари билан бир қаторда Навоий достонидан рухутаниб яратилган. 19-а. да яшаб ижод қилган ўзбек шоири Маҳзуннинг «Фарҳод ва Ширин» достонида ҳам Фарҳод билан боглик. Навоий асарларидаги асосий сюжет чизиғи сакланган. Бу достонида Маҳзун Навоий ғазалларидан ҳам фойдаланган. Машҳур ўзбек халқ бахшиси Фозил Йўлдош ўғли репертуарида «Фарҳод ва Ширин» достони ҳам бўлиб, мазмунига кўра у кўп жиҳатдан Навоий достонига яқин.

1922 й. да «Фарҳод ва Ширин» номи б-н ўзбек шоири ва драматурги Хуршид томонидан мусикали драма, 1941 й. да машҳур озарбайжон шоири Самад Вурғун томонидан драма асари яратилди. Бу асарларнинг юзага келишида Навоий достони биринчи манба бўлиши билан бирга уларда улуғ шоир куйлаган инсонпарварлик, меҳнатсеварлик, зулмни қоралаш гоялари, халқчиллик янада ёрқин ўз аксини топди.

Ас: Алишер Навоий, Мукаммал асарлартўплами, 8ж., Т., 1991; Хуршид, Танланган асарлар, Т., 1967.

Ад.: Бертельс Е. Э., Низами и Физули, М., 1962; Эркинов С, Навоий «Фарҳод ва Ширин»и ва унинг қиёсий таҳдили, Т., 1971.

Абдуқодир Ҳайитметов.