ФАРҲОД ГИДРОУЗЕЛИ

ФАРҲОД ГИДРОУЗЕЛИ — Сирдарё ўзанига қурилган (1943—48) гидротехника иншооти. Бекобод ш. яқинида. Фарҳод гидроузели таркибига тўғон, сув омбори, Фарҳод / ЭСкиради. Тўғон бетонли оқова тўғон ва тупрокли тўғондан иборат. Бетонли оқова тўгоннинг уз. 120 м, бал. 28,5 м. Унга ҳар бирининг эни 10 м бўлган 8 та дарвоза ўрнатилган. Максимал сув сарфи 4430 м’/сек. Ўнг қисмига Далварзин канали ростлагичи қурилган (сув сарфи 69 м’/сек). Тупрокли тўғон уз. 28 м, юқори қисми эни 16,5 м, устига автомобиль йўли, чап қисмига эни 10 м бўлган 7 дарвозали деривация канали ростлагичи қурилган. Ростлагичнинг максимал сув сарфи 470 м3/сек. Тўғон Сирдарё суви сатҳини 23,6 м га кўтаради ва Фарҳод сув омборини ҳосил қилади. Сув омбори уз. 28 км, эни 250—3000 м, ҳажми 330 млн м3, ўртача чуқ. 7,2 м, сув сатҳи юзаси 46 км2. Ф. г. да 1943—49 й. ларда Фарҳод ГЭС қурилган. Фарҳод гидроузелидан Дўстлик канали ва Жанубий Мирзачўл канали бошланади.