ФАРҲОД

«ФАРҲОД» — эртапишар олма нави. Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик интида эркин чангланган маданий навлар кўчатларидан танлаш йўли билан чиқарилган (Р. Р. Шредер, А. Р. Шредер, А. Г. Шредер). Дарахти ўртача бўйли, шохшаббаси кенг шарсимон. Кўчати ўтқазилгандан сўнг 5—6йили ҳосилга киради. Меваси июль охири — авг. бошида пишади, ҳосилдорлиги бирмунча даврий. Ҳосилга кирган дарахти 8—9й. 55 кг дан 20 ёшида 350 кг гача ҳосил беради. Меваск 140—200 г, думалоқ, пўсти силлиқ, оч яшил. Эти оч сариқ, серсув, шириннордон, хушбўй. Янгилигида ейилади, қоқи ва консерва қилинади. Ўзбекистоннинг барча вилоятлари учун рнлаштирилган.