ФАРҲОД

«ФАРҲОД» — кечпишар шафтоли нави. Р. Р. Шредер номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик интининг Самарканд филиалида географик узоқ Эльберта ва кечки Норунжи навларини чатиштириб яратилган (А. С. Череватенко). Дарахти 5—6 м, шохшаббаси кенг пирамидасимон. Барги йирик, гули пушти. Ўзидан чангланади. Кўчати ўтқазилгач, 3йили ҳосилга киради. Меваси сент. 1ярмида пишади, йирик (150—170 г), думалоқ тухумсимон, тукли, зарғалдоқ. Таркибида 10—1 қанд, 0,68% кислота бор. Пўсти осон арчилади. Эти майин, сариқ, данак атрофи қизғиш, ширин ва сал нордон, мазаси яхши. Данаги этидан яхши ажралади. Ҳосил га кирган дарахти 50 — 70 кг мева беради. Янгилигида ейилади, қоқи ва консерва қилинади. 1959 й. дан давлат реестрига киритилган. Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларида экилади.