«ФАРҒОНА ЁҒ-МОЙ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — ёғмой саноатининг йирик корхонаси. «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси таркибида. Тозаланган ва ҳидсизлантирилган пахта ёғи, пахта салат ёғи, озуқа саломаси, техник саломас, техник саломас ёг кислоталари, 88—98%ли ва юқори навли глицерин, хўжалик совуни, атир совун, соя ёғи ва шроти ишлаб чикаради. Корхона дастлаб Фарғона давлат ёғ заводи номи билан 1930 й. 1 окт . да фойдаланишга топширилган. 1931 й. совун заводи ҳамда ёғни рафинациялаш цехи, 1935 й. техник глицерин ишлаб чиқариш цехи, 1946 й. да гидрогенизация з-ди ишга туширилган. 1947 й. дан Фарғона ёғмой комбинати. 1950 й. да глицеринни буғлантириб соф тоза маҳсулот ишлаб чикарувчи глицерин цехи, 1958 й. да ёғни реактивсиз парчалаш цехи, 1959 й. да соапсток ёғ кислоталарини дистилляция қилиш тизими курилди. 1966 й. дан майонез тайёрлашда ишлатиладиган салат ёғи и. ч. йўлга кўйидди. 1994 й. дан очиқ турдаги акциядорлик жамияти. Корхона бир суткада 800 т пахта чигитини кайта ишлаш кувватига эга. Чет эл технологик ускуналари билан жиҳозланган. 2003 й. да корхонада 9,8 минг тонна пахта ёғи, асосий маҳсулотлардан 2358 т «Узбекистан» ёғи, 259 т салат ёғи, 1096 т глицерин, 7676 т хўжалик совуни, 1224 т атир совун, 14064 т техник саломас, 1293 т соапстокнинг дистилланган ёғ кислоталари ишлаб чиқарилди. 2002 й. дан хориждан олинган соя дуккакларидан соя ёғи ишлаб чиқаради. Корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулотлардан соя шроти, глицерин чет элларга экспорт қилинади.