ФАРҒОНА-ТОШКЕНТ МУСИҚА УСЛУБИ

ФАРҒОНА-ТОШКЕНТ МУСИҚА УСЛУБИ — Фарғона водийси ва Тошкент воҳасида қарор топган маҳаллий мусиқий анъаналар мажмуи. Мазкур услубнинг ўзига хос жиҳатлари ўзбек халқ мусиқа ижодиёти (болалар қўшиқлари, аёллар фольклори, терма, лапар, ялла, ашула ва б.) ҳамда мумтоз мусиқа (достон, ашула, катта ашула, маком ва б.) намуналарида кузатилади. Ўзбек анъанавий мусиқасининг муҳим таркибий қисми бўлган ушбу услуб доирасида халқ мусиқасининг энг қад. даврларга мансуб куйоҳанг ва усул намуналари ҳам ўз аксини топган. Жумладан, болалар («Лайлак келди», «Олатой», «Офтоб чиқди» ва б.) ва мавсумиймаросим қўшиклари («Бойчечак», «Бинафша» ва б.)да халқ мусиқий тафаккурининг илк босқичларига оид қуйи (бирламчи) тузилма ва даракчи оҳанг аломатлари, парда асосларида эса ангемитоника хусусиятлари яхши сақланиб қолган. Шунингдек, инсон нутқи, сўз айтиш талаффузига яқин оҳанглар достончи бахшилар ижодида ҳам муҳим ўрин тутади. Фарғона-тошкент мусиқа услуби —Т. м. у. гагина хос бўлган катта ашула жанрида эса нутқдош оҳангларнинг мумтоз ғазаллар образларига ҳамоҳанг куйчанлик билан пайваста бўлган.

Одатда, сўздош тоифали оҳанглар қўлланган жанрлар доира усуллари қўлланилмайди. Булардан фарқли ўлароқ, куйчан хусусиятли жанрлар (ашула, ялла, мақом ва б.)да жўрнавоз чолғулар кенг қўлланилиши кузатилади. Хусусан, хотинқизлар давраларида рақсга тушиб ялла ва лапар айтиш, ашула куйлаш (яллачилик) одат тусини олган. Якка ҳолда яллачилар ўз қўшиқларига дутор ёки доирада жўр бўлишади. Ансамбль шаклида ижрочилар эса одатда 2—3 аёлдан иборат бўлиб, улар асосан доира жўрлигида куйлашади. Яллачиларнинг репертуари ялла, қўшиқ, лапар ва тўймаросим («Ёрёр», «Келин салом», «Ўлан» ва б. асар)ларидан ташкил топади. Яллачиликнинг яна бир кўриниши Наманган анъанасида «сатанг» деб аталиб, булар кўпроқ туркумли (2 ва ундан ортик, қисмли) «катта ялла»ларни доира жўрлигида (одатда рақсга тушиб) куйлайдилар.

Фарғона-тошкент мусиқа услуби —Т. м. у. да сўлим табиатли куйоҳанглар ҳам шаклланган бўлиб, уларнинг намуналарини маҳаллий ашулаларда кўриш мумкин. Булар икки хил бўлади: халқ оғзаки мусиқа ижодида юзага келган ашулалар ҳамда бастакорлар томонидан ижод этилган ашулалар. «Танавор», «Эй нозанин», «Ойдек тўлибдур», «Фарзони», «Ул париваш» сингари халқ ашулалари нафақат ҳофизлар, балки зиёлилар, ҳунармандлар ва бошқа касб эгалари, шунингдек, хотинкизлар томонидан ҳам ижро этиб келинган. Айни пайтда, «Нигорим», «Галдр», «Нисор», «Фиғон», «Чаман ялла» сингари ашулаларни, асосан, ҳофизлар мукаммал ижро этиб келмоқда. Бунда танбур ва дутор жўрнавозлиги кўп қўлланилади. Бу турдаги услубни шакллантиришда Т. Жалилов, К. Жабборов, Ж. Султонов, Ғ. Тошматов, Фаҳр. Содиқов каби бастакорлар катта ҳисса қўшганлар.

Фарғона-тошкент мусиқа услуби —Т. м. у. га хос хусусиятлар Фарғона—Тошкент мақом йўллариця. ҳам ўз аксини топган. Хусусан, уларда ашула, катта ашула, ялла сингари жанрларнинг муҳим сифатлари ўзаро уйғунлиги кузатилади.

Фарғона-тошкент мусиқа услуби —Т. м. у. доирасида қарийб барча халқ чолғулари (дутор, танбур, рубоб, чанг, сато, ғижжак, най, қўшнай, сурнай, карнай, доира, ноғора ва б.) намоён бўлади. Улар якка ёки ансамбль таркибида қўлланилади. Хусусан, оммавий байрам, халқ тантаналари ва тўй маросимларида сурнай, карнай, ноғора ва доиралардан иборат ансамбль садолари янграса, уйхона шароитларида дутор, танбур, ғижжак каби нисбатан майин садоли чолғулар қўлланилади. Бинобарин, халқ маданий ҳаётида ҳар бир чолғу ўз ўрни, вазифаси ва ижро этиш учун махсус («Қўштор», «Чертмак», «Дутор Баёти» каби) куйлар бўлиши билан бирга мазкур создан ашула, лирик қўшикларга жўрнавоз сифатида ҳам фойдаланилган. Бу чолғу (доира каби) хотинкизлар орасида ҳам кенг оммалашган. Ammo танбур, сато, най, қўшнай, ғижжак, чанг сингари созлар, асосан, касбий мусиқачилар чолғуси сифатида намоён бўлади. Фарғона-тошкент мусиқа услуби — Т. м. у. да «Дилхирож», «Андижон полькаси», «Фарғона рези», «Танавор», каби жозибали рақс куйлари ҳам машҳурдир.

Оқилхон Иброҳимов.