ФАРҒОНА ҲАҚИҚАТИ

«ФАРҒОНА ҲАҚИҚАТИ» — Фарғона вилояти ҳокимлигининг ижтимоий-сиёсий газетаси. 1917 й. окт. дан Қўқон шақрида «Эл байроғи» номи билан нашр этила бошлаган. Кейинчалик «Меҳнат байроғи» (1918 — 22), «Фарғона» (1922—26), «Янги Фарғона» (1926 — 32), «Коммуна» (1932—90), «Олтин водий» (1991—93) номлари билан чиққан; 1993 й. ноябрдан ҳоз. номда.

Ўз вақтида газ. нинг фаолият кўрсатишига Акмал Икромов, Назир Тўрақулов сингари республика арбоблари яқиндан ёрдам беришган. Газ. нинг оммалашиб боришида Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Сўфизода, Абдулла Қодирий, Собир Абдулла, Абдулла Қаҳҳор, Усмон Носир, Шариф Ризо, Наим Сайд, Шариф Муртазин, Тўлаган Соатов, Муҳиддин Хайруллаев, Ҳасан Иззатий каби ёзувчи ва журналистларнинг хизмати катта бўлган. Кейинчалик уларнинг ишини А. Мирзаев, А. Ҳамдам, Ж. Машрабий, Ш. Тошматов, Ю. Каримов, Ҳ. Қодиров, А. Қамбаров, А. Олим, В. Музаффаров каби журналистлар давом эттирган. Охунжон Ҳакимов, Муҳаммаджон Хайруллаев, Абдукарим Набихўжаев, Йўлдош Сулаймон, Малика Мирзаева, Санъат Маҳмудова, Абдужаббор Ҳусанов, Комил Жўра, Алишер Ибодинов, Муҳаббат Иброҳимова, Абдужалил Бобожонов, Маҳфуза Усмоноваларнинг газ. ижодкорларининг 3авлоди дейиш мумкин.

Газ. га турли йилларда Б. Солиев, А. Зоҳирий, Қ. Сорокин, М. Мироқилов, Наим Сайд, Лутфулла Олимий, Акмал Пўлат, Аҳмад Ёдгоров, Абдулла Мирзаев, Адхам Ҳамдам, Дониёр Эргашев, Аҳмадали Хўжаевлар муҳаррирлик қилишган.

1993 и. ноябрдан «Фарғона Ҳақиқати» ва «Ферганская правда» газ. ларининг тахририятлари бирлаштирилган. «Фарғона Ҳақиқати» ва «Ферганская правда» газ. лари вилоят аҳолисининг республика, вилоят ва дунё миқёсида рўй бераётган янгиликлардан, буыёдкорлик ишларидан хабардор этиш ва уларни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга, ислоҳотларни чуқурлаштириш, халқ фаровонлиги ва турмуш даражасини ошириш, тинчтотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ишларига жалб қилишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Айни пайтда газ. ҳафтасига 2 марта 8 саҳифада 7 минг нусхада чоп этилмокда. Бош муҳаррири: Фотиҳ Азимов (2002 й. сент. дан).

Абдужалил Бобожонов.