ФАРҒОНА «АЗОТ» ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИ – давлатакциядорлик компанияси, кимё саноатининг йирик корхонаси. «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси таркибида. Фаргона вилоятидаги Қирғули ва Марғилон т. й. стялари яқинида жойлашган. Асосий йўналиши — минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларини ишлаб чиқариш. Суюқ техник аммиак, карбамид, аммиак селитраси, целлюлоза диацетати, сирка ангидриди, натрий хлорат, магний хлорат дефолиантлари, қуруқ, муз, техник кислород, карбонат кислота ва б. маҳсулотлар ишлаб чиқаради. 1962 й. авг. да Фаргона азотли ўғитлар з-ди номи б-н ишга туширилган. 1964 й. да корхонада биринчи аммиак маҳсулоти ишлаб чиқарилди. 1965 й. дан аммиак суви, техник кислород, магний хлорат, 1967 й. дан кучсиз азот кислотаси ишлаб чикарила бошланди. 1968 й. да корхонанинг 2-навбати ишга туширилди ва маҳсулотлар тури ва ҳажми кўпайди. 1994 й. дан давлат-акциядорлик компаниясига айлантирилди. 1999—2002 й. нинг 1 чорагида дефолиантлар и. ч. цехи қайта жиҳозланиб ишга туширилди. Қуюлтирилмаган азот кислотаси ва аммиак селитраси цехлари Россия ва Чехиядан келтирилган ускуналар билан жиҳозланди. Янги замонавий аммиак агрегатини қуриш, карбамид и. ч. цехини қайта жиҳозлаш ва меламин цехини қуриш ишлари давом этмокуш (2004).
Маҳсулотлари ички бозорда сотилади ва чет элларга экспорт қилинади.