ФАРЕРЛИКЛАР

ФАРЕРЛИКЛАР — халқ, Фарер ороллари аҳолисининг катта қисми. 40 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Шунингдек, 5 минг Ф. Даниянинг бошқа вилоятларида яшайди. Фарер тилида сўзлашади. Диндорлари — лютеранлар. Фарерликлар — оролларга 9—10-а. ларда кўчиб келган норманнпарнкнт авлоди. Асосий машгулоти — балиқ овлаш, қўйчилик ва деҳқончилик.