ФАРЕР ТИЛИ

ФАРЕР ТИЛИ — Скандинавия тилларидан бири; исланд тили билан биргаликда ороллардаги Скандинавия тиллари гуруҳини ташкил этади. Асосан, Фарер ороллариш ва Даниянинг бошқа вилоятларида тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 45 минг кишига яқин (ўтган аср охирлари). Фарер тилининг 6 лаҳжаси бўлиб, улар, асосан, фонетик жиҳатдан фаркланади. Фарер тили — Норвегиянинг жан. ғарбидан чиққан ва 9 — 10-а. ларда Фарер оролларини босиб олган норманнлар тилининг давомчиси. Герман тилларитшт шим. (скандинав) тармоғига мансуб. Исланд тили каби, бошқа Скандинавия тилларидан морфологиясининг бирмунча қадимийлиги билан ажралиб туради. Лексикасида дан (дат) тилининг кучли таъсири сезилади.

Фарер тили 19-а. бошигача ёзувга эга бўлмаган. Ёзма тил вазифасини дан тили бажарган. 14—17-а. ларда яратилган фарер халқ балладалари илк бор 18-а. охирларида ёзиб олинган. 1846 й. да В. У. Хаммершайиб Фарер тили учун лотин графикаси асосида ёзув ва имло қоидаларини ишлаб чиққан. 1906 й. дан Фарер тили мактабларда ўқитила бошлаган. Адабий тил Торсхавн ш. лаҳжаси асосида шаклланган.