ФАРЕНГЕЙТ

ФАРЕНГЕЙТ (Fahrenheit) Габриель Даниель (1686—1736) — немис физиги. Буюк Британия ва Нидерландияда ишлаган. Спиртли (1709) ва симобли (1714) термометрлар ясаган. Ўз номи билан аталадиган температура шкаласини таклиф қилган. Унда умум қабул қилинган таянч нуқталари нормал атм. босимида музнинг эриш нуқтаси билан сувнинг қайнаш нуқтаси орасида т-ра интервали 180 бўлакка — Фаренгейт градуси (°Ғ) га бўлинган. Музнинг эриш нуқтаси Фаренгейт шкаласида 32°Ғ, сувнинг қайнаш нуқтаси 212° Ғ деб олинган (яна қ. Градус).