ФАРД

ФАРД (араб. — якка, ёлғиз) — Яқин ва Ўрта Шарқ адабиётидаги поэтик жанр. Ҳажми бир байт, яъни 2 мисрадан иборат бўлади. Муайян мазмун, ғоя илгари сурилади, бадиий умумлашма, ҳаётий тажрибадан келиб чиқувчи ҳукм, хулоса тажассум топади. Mac, Ҳолимни санга айтиб ҳажр ўтига ўргандим, Эй ёр, ёмон қилдим, ҳар неки дедим, ёндим (Бобур).

Фардда долзарб, салмоқли фалсафийахлоқий ғоялар ифодаланади. Фарднинг қисқа ва ихчамлиги шоирдан «Минг маънини бир нуқта била мухтасар этиш»ни (Машраб) тақозо этади. Фард жанрига хос эркинлик шоирнинг ижодий имкониятини кенгайтиради, ижодий эркинлигини таъминлайди. Ҳоз. ўзбек шоирларидан Абдулла Орипов, Рауф Парфи ва б. ижодида Фардлар учрайди.