ФАРАДЕЙ СОНИ

ФАРАДЕЙ СОНИ, Фарадей доим и йси (F) — физик доимий; электролитдан электр заряд ўтганда электродда 1 мель, бир валентли мода ажратадиган электр микдори. Фарадей сони Авогадро доимийси NA билан элементар заряд е нинг кўпайтмасига тенг фундаментал физик доимий; F=NAе=96485,309 Кл/моль. М. Фарадей шарафига қўйилган. Фарадей сонининг қиймати кумушнинг электрокимёвий эквивалентини ўлчаш йўли билан аникланган. Фарадей сони электрокимёвий ҳисоблашларда кенг қўлланилади.