ФАРАДЕЙ ҚОНУНИ

ФАРАДЕЙ ҚОНУНИ — электролизнинг миқдорий қонунлари. М. Фарадей очган (1833—34). Фарадей қонуни электродларда ажралган модда массасининг модда табиатига ва электролитдан ўтган заряд миқдорига боғланишини ифодалайди. Фарадейнинг lqонуни электродда ажралган модданинг массаси т электролитдан ўтган заряд микдори q га тўғри пропорционал эканлигини, 2қонуни электролитдан бир хил заряд ўтганда ажраладиган турли моддаларнинг массалари бу моддаларнинг кимёвий эквивалентлари А га пропорционал эканлигини билдиради. Фарадейнинг 2қонунидан турли моддаларнинг 1 га эквивалентини ажратиш учун бир хил заряд кераклиги келиб чиқади. Фарадей қонунини m=qA/F=kq шаклда ёзиш мумкин, бунда F — Фарадей сони, k=A/F — модданинг электрокимёвий эквивалента.