ФАҚИРИЙ

ФАҚИРИЙ (тахаллуси; асл исмшарифи Абдураззоқ Абдужаббор угли) (1880 — Хива яқинидаги Бўзхона қишлоғи — 1925) — шоир, хаттот ва наққош. Хивадаги Оллоқулихон мадрасасида ўқиган. Шарқ мумтоз адабиётини ўрганиб, ўзи ҳам шеърлар ёза бошлаган. Отасидан ёғоч ва тангага нақш ўйиш санъатини ўрганган. Машҳур хаттот Худойберган Девоннинг шогирди бўлган.

Фақирий 1914—15 й. ларда ўз шеърларини тўплаб, «Девони Факирий Хоразмий» ни яратган. «Девон» ғазал, маснавий, мураббаъ, мухаммас, мусаддас, мустазод, рубоий, чистой каби жанрларда ёзилган шеърлардан иборат. Уларда севги ва садоқат, халқпарварлик, ватанга муҳаббат, маърифат, адолат, халқлар дўстлиги, шахс эрки ғоялари улуғланган. «Дафтари ашъор улжадида» («Янги шеърлар дафтари»)да эса Фақирийнинг 1916—24 й. ларда ёзган шеърлари мавжуд. «Айрилғали», «Ўзингсан», «Бўлмағай», «Ўзгача», «Аё дилбар», «Кўргач», «Суратинг» радифли ғазалларида самимий муҳаббат, ошиқ изтироблари маҳорат билан тасвирланган. Шеърларининг купи реал, ҳаётий таассуротлар асосида ёзилган.

Сўнгги йилларда ёзилган бир туркум шеърлари «Юғурумия» тупламига киритилган (1923). «Девон»нкнг шоир қўли б-н кўчирилган нусхаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик интида сакданади (инв. №7679).

Ас: Шеърлар, Т., 1972; Асрлар нидоси, Т., 1982.

Ад.: Лаффасий Ҳасан Мурод. Хоразм шоирлари, Т., 1993; Ўзбек адабиёти тарихи 15ж. ли], 5ж., Т., 1980.