ФАНТАЗИЯ

ФАНТАЗИЯ (мусиқада) — бадиҳа услубидаги жанр; муайян композицион қолипларга боғланмаган (кўпинча чолғу) мусиқа асарларидан иборат. 16 — 17-а. ларда импровизация намуналари асосида юзага келган. 18-а. да клавир ва орган учун (айниқса, туркумли асарларда муқаддима кўринишида) Фантазиялар кенг ривож топди (И. С. ва К. Ф. Э. Бахлар, В. А. Моцарт ва б.). Романтик композиторлар Фантазияга алоҳида аҳамият бериб, унда турли (жумладан, туркум ва соната) шакл ва жанр хусусиятларини мужассам этган (Ф. Шуберт, Ф. Шопен, Р. Шуман). 19-а. дан кўп Фантазиялар халқ куйлари ёки бирор композитор асарлари мавзуларига асосланади (Ф. Лист, Н. РимскийКорсаков ва б.). Шунингдек, муайян мавзули, симфоник Фантазиялар ҳам учрайди (М. Мусоргский, Р. Рахманинов, П. Чайковский ва б.). Ўзбекистон композиторларидан С. Юдаков, Б. Гиенко, С. Каримҳожи, А. Латифзода ва б. турли Фантазиялар яратишган.