ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ТИЗМАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ТИЗМАСИ — Ғарбий Помирнинг шим. қисмида (Тожикистонда) жойлашган тоғ тизмаларидан бири. Меридиан йўналишида ПО км га чўзилган. Энг баланд чўққиси 7495 м (Сомониён). Тизмада кўплаб чўққилар мавжуд бўлиб, улардан 24 таси 6000 м дан баланд. Сувайирғич қисми альп рельеф шаклига эга, палеозой даврига мансуб чўкинди, метаморфик ва отқинди тоғ жинсларидан ташкил топган. Ён бағирлари чуқур ва тор водийлар билан кесилган ҳамда абадий қор ва қурумлар б-н қопланган. Абадий кррлардан Помирнинг йирик музликлари (Федченко ва унинг кўплаб ирмоклари — Бивачний, Гармо, География жамияти, Кичик Танимас ва б.) тўйинади. Улар сони 29 дан ортиқ музлик мавжуд бўлиб, умумий майд. 1500 км2 дан зиёд. Фанлар Академияси Тизмасида баландтоғ гляциал нивал ва субнивал ландшафтлар тарқалган.