ФАНФАРА

ФАНФАРА (франц. fanfara) — 1) қад. пуфлама мис мусиқа чолғу асбоби, вентилсиз трубаушнг узайтирилган тури. Икки марта қайрилган метал цилиндр ва конуссимон найдан иборат;

2) тантанали ёки жанговар сигнал. Европа мусиқасида кўпроқ мажор учтовушлигига асосланади. Барча мис пуфлама созларда ҳам ижро этилиши мумкин. Фанфара оҳанглари оммавий қўшик, ҳарбий марш, шунингдек, опера, симфоник ва б. асарларда қўлланилади. Ўзбек миллий созларидан карнай (айниқса, бир нечта карнайлар) садолари хам асосан Фанфара охангларидан иборат.