ФАНЕРОЗОЙ ЭОНИ

ФАНЕРОЗОЙ ЭОНИ, фанерозой (юн, phantros — аниқ, очиқ, zoe — ҳаёт, ҳаёт тарзи) — Ер геологик тарихининг палеозой, мезозой ва кайнозой эраларини ўз ичига олган, умумий муддати 570 млн. йилни ташкил этган вақт (эон)нинг жуда катта кисми. Ер геологик тарихини криптозой эони ва Фанерозой эонига америкалик геолог Ж. Чедвик ажратган (1930).