ФАН

ФАН — дунё хақидаги билимлар системаси, ижтимоий онг шаклларидан бири. У янги билимларни эгаллаш билан боғлиқ фаолиятни ҳам, бу фаолиятнинг маҳсули — оламнинг илмий. манзараси асосини ташкил этувчи билимларни ҳам ўз ичига олади; инсон билимларининг айрим соҳаларини ифодалайди. Фаннинг бевосита мақсади ўзининг урганиш предмети ҳисобланган воқеликнинг қонунларини кашф этиш асосида шу воқеликнинг жараён ва ҳодисаларини таърифлаш, тушунтириш, олдиндан айтиб беришдир.

Фаннинг илк куртаклари кишилик жамиятининг пайдо бўлиши билан боглик ҳолда майдонга келган. Дастлабки билимлар амалий характерга эга бўлган. Тафаккур системасининг куртаклари мифология сифатида қад. Шарқ ва Юнонистонда пайдо бўла бошлаган. Мифология Фанга ўтиш бўсағасида маълум босқич вазифасини бажарган. Ривожланиш давом этиши билан мифология ўрнини натурфалсафа эгаллади. Авестояа мифология ва фан унсурлари бор эди. Зенон, Демокрит, Аристотель ва б. кадимги замон мутафаккирлари табиат, жамият ва тафаккурни гоҳо биргаликда, гоҳо айримайрим равишда баён этишга урина бошладилар. Дунёни бир бутун, деб ифодаловчи тушунчалар, исботлаш усули пайдо бўлди. Эллинизм даврида Евклид, Архимед, Птолемей томонидан геом., механика, астрономия соҳасида дастлабки назарий системалар яратилди. Ўрта асрда Шарқ олимлари Фанга улкан ҳисса қўшдилар. Улар қад. фан ютуқларини, илмий асарларни саклаш, таржима қилиш ва уларни тарқатиш масаласига катта эътибор бердилар. Айни вақтда Фанни янги ютуклар билан бойитдилар, янги кашфиётлар қилдилар. Ўрта Осиёнинг буюк олимлари илмфаннинг янги тармоқларини яратдилар ва янги қонунқоидаларни кашф этдилар. Муҳаммад алХоразмий тенгламалар ҳақидаги Фан сифатида алгебра ва тўнғич алгоритмпарни яратди, астрономия соҳасидаги билимларни алгоритмик усулда ифодалаб берди. Ахмад ал Фарғоний астрономияга система тарзини берди, математик геогр. ва геодезияга оид стереографик проекциялар назариясини яратди. Ҳамид Хўжандий (10-а.) куб тенгламалар назариясини чуқурлаштирди. Маҳмуд Кошғарий ўз даврининг қомуси бўлган «Девону луғотит турк»ни ёзди. Абу Райҳон Беруний геодезия, минералогия, фармакогнозияни яратди. Абу Али Ибн Сино табобатнинг илмий заминини қўйди (11-а.) Улуғбек, Ғиёсиддин Коший, Али Кушчи сонлар назариясига муҳим ҳисса қўшдилар ва кузатиш астрономиясини юқори поғонага кўтардилар (15-а.). Европада Уйғониш даври арафасида, 12а. бошларидан алХоразмий, Ибн Сино, алКиндий, Ибн Рушд ва б. нинг асарлари лотин тилига таржима қилина бошлади. Леонардо да Винчи, Р. Бэкон, Т. Гоббс, Н. Коперник, Ж. Бруно, Г. Галилей, И. Кеплер, Р. Декарт каби олимлар табиат ҳақидаги Фанларни ривожлантирдилар. Астрология ўрнини астрономия, алкимё ўрнини кимё эгаллади.

Янги давр деб аталувчи замонда Фаннинг ижтимоий роли янада ошди. У маданиятнинг муҳим тармоғи ва техниканинг назарий асосига айлана бошлади. 16—17-а. ларда классик физиканинг пойдевори қурилди. Фаннинг назария даражасига кўтарилганлиги тафаккурнинг индуктив ва дедуктив ривожланишига йўл очиб берди. Мавжуд илмий фактлар И. Ньютон томонидан динамиканинг асосий қонуни сифатида таърифланди. Бу умумлаштирилган қонундан 16—19-а. ларда хусусий қонуниятлар кашф этилди. Лагранж, Эйлер, Гаусс ва б. ижоди механикани моддий нуқталар системаси тарзида шаклланишига олиб келди. Механика Ф. и шу даражада мантиқий ривожландики, ҳар хил соҳа олимлари унга ҳавас қила бошладилар ва унинг исботланган қонуниятларидан бошқа соҳаларда ҳам фойдаланиш ҳаракатига тушдилар.

Саноатда туб ўзгаришлар юз бериши (18-а. охири) туфайли Фаннинг тараққиётида янги босқич бошланди. 19-а. да физикада янги Фанлар (термодинамика, классик электродинамика) пайдо бўлди, биол. да эволюцион таълимот ва ҳужайра назарияси вужудга келди, энергиянинг сакланиш ва ўзгариш қонуни шаклланди, астрономия ва мат. да янги концепциялар ривожланди (Ж. Максвелл, М. Фарадей, Ж. Ламарк, Ч. Дарвин, Т. Шванн, М. Шлейден ва б.). Геом. соҳасида инқилобий таълимот яратилди: асрлар давомида ҳукм суриб келган Евклид геометрияси ягона эмаслиги, балки ноевклид геом. лар ҳам борлиги Н. Лобачевский томонидан баён этилди ва кейинчалик исботланди. ДМ. Менделеевнинг даврий системаси хар хил кимёвий элементлар орасидаги ички богланишни ифодалади. Мат. ва физикада 20-а. да ҳам катта ютуклар қўлга киритилди, техника Ф. ларида радиотехника, электроника каби соҳалар пайдо бўлди. Фан ва техниканинг янада ривожланишига таъсири борган сари ортиб бораётган кибернетика вужудга келди. Физика ва кимё Фан ларидаги муваффақиятлар ҳужайралардаги биологик жараёнларни янада чуқурроқўрганишга имкон берди, бу ҳол қ. х. ва тиббиёт Ф. ларининг ривожланишига олиб келди. Фаннинг и. ч. билан яқин ҳамкорлиги юз бериб, унинг ижтимоий хаёт билан алоқалари мустаҳкамлана бошлади. Ҳозирги Фанлар фантехника инкилобинннг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

Фан тизими умуман куйидаги катта гуруҳларга бўлинади: табиий Фанлар, гуманитар Ф. лар, техника Фан лари ва ижтимоий Фан лар. Бу гуруҳларнинг ҳар қайсисидан жуда кўп мустақил Фан соҳалари ажралади. Мустақил Фанлар бир-бирига боғлиқ соҳаларда илмий изланишнинг йирик ва истиқболли муаммоларини ечишга тўғри келади, бу ҳол ҳрз. пайтда фанлараро ва комплекс тадқиқотларни кенг авж олдиришни тақозо этади. Табиатни муҳофаза қилиш муаммоси бунга яққол мисол бўла олади. Бу муаммо техника Фанлари, Ер тўгрисидаги Фанлар, биол„ мат., тиббиёт, иқтисодиёт ва бошқалар билан қўшилиб кетган. Бу хилдаги илмий ва илмийтехник муаммоларни ҳал қилиш учун хоз. фанларда тадқиқотларни дастуриймақсадли ташкил этиш методи кенг қўлланилади. Илмий тадқикртларни 2 га: фундаментал ва амалий тадқиқотларга ажратиш қабул қилинган. Табиат, жамият, тафаккурга хос қонунларни билиб олиш фундаментал тадқиқотларнинг, бу тадқиқотлар натижаларини билим орттириш ва ижтимоийамалий муаммоларни ҳал қилиш учун қўллаш амалий тадқиқотларнинг вазифасидир. Фундаментал тадқиқотлар, одатда, амалий тадқиқотлардан олдинда боради ва улар учун назарий асос яратади. Фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, илмий ютуқлар натижаларини амалиётга тезроқ жорий этиш — ҳоз. давр Фани учун муҳим вазифалардан биридир.

Ҳоз. даврда Фан жамият тараққиётини олға силжитувчи куч ва восита бўлиб қолаётганлигини кузатиш мумкин. Халқ ва миллат дунёқарашини шакллантириш, таълимтарбия, ахлоқ нормаларини вужудга келтириш, маънавий баркамол инсонни тарбиялашда Фан алоҳида ўрин тутмоқда.

Мустақиллик шароити Узбекистонда Фаннинг ривожига катта ижобий таъсир кўрсатди. Аввало, Фан имиз структураси кескин ўзгарди: маънавий Фанлар ҳисобланувчи тасаввуф илми тикланди, ҳадис билимларига йўл очилди, бинобарин, зиёлиларимиз, талабаларнинг руҳий дунёси анча бойиди, янги олий ўқув юртлари, ун-тлар ташкил қилинди; илм аҳли чет элдаги олимлар билан мустаҳ. кам ижодий алоқалар ўрнатди. Бунинг натижасида табиат ва техникатехнология ҳақидаги Фан ларимиз хам жаҳон андозаси даражасига кўтарила бошлади. Олимларимиз илмфаннинг долзарб соҳаларида тадқиқотлар олиб боришга киришдилар. Табиий ва ижтимоий жараёнларни математик моделлаш, информатика ва ҳисоблаш техникаси қамда эҳтимоллар назарияси соҳасидаги, геологик жараёнларнинг қонуниятларни, молекуляргенетик, генҳужайра соҳасидаги, тиббиёт, қ. х., пахта селекциячилигидаги, моддаларнинг комплекс физикавийкимёвий хоссаларини ўрганиш билан боғлиқ, энергиянинг ноанъанавий турларини яратиш — Қуёш энергиясини комплекс ва самарали суратда бошқа турдаги энергияга айлантириш борасидаги тадқиқотлар ана шулар жумласидандир.

Омонулла Файзуллаев.