ФАН КОМИТЕТИ

ФАН КОМИТЕТИ, Ўзбекистон Халқ Комиссарлари Кенгаши ҳузуридаги фан комитети — 1930-й. ларда Ўзбекистонда фан штаби вазифасини бажарган илмий ташкилот. 1932 й. окт. да Ўзбекистон МИК хузурида ташкил этилган. Унинг таркибида геол. ва минерал ресурслар гуруҳи ҳамда кабинети, гидрогеол. ва муҳандислик геол. си, энергстиклар, агроўрмонмелиорация гуруҳлари, ўсимликлар ресурслари гуруҳи ва кабинети, харитаграфия бўлими ҳамда гуруҳлар қошида тупроқшунослик, гидрология ва б. секторлар бўлган. Фан комитети зиммасига зарур лаб. ва интлар ташкил этиш ҳамда уларни жиҳозлаш, илмий кадрлар тайёрлаш вазифаси юклатилган. 1934 й. 1 июндан Ўзбекистон ХКС ихтиёрига ўтказилган. 1935 й. Ф. к. тизимида 12 и. т. муассасаси, 2 кутубхона ва жур. таҳририяти бўлган. Шу йили таркибида янги бўлим, гуруҳ, лаб. ва секторлар ташкил этилди. Уларнинг фаолияти халқ хўжалигининг айрим соҳалари учун амалий аҳамиятга эга бўлган илмий масалаларни ҳал этишга қаратилди. Республика ишлаб чиқарувчи кучларни ўрганувчи бўлимнинг ташкил тоггиши ҳам Фан комитети фаолиятида катта роль ўйнади. 1937 й. Ф. к. таркибида тиббиёт ва физикамат., ижтимоий, техника фанлари бўлимлари тузидци; бўлим сифатида нашриёт ҳам ташкил этилди. Фан комитети фаолиятида кимё, физика, мат., гидроэнергетика, геол., адабиёт ва тил фанлари етакчи илмий йўналишга айланди. Фан комитети муассасалари Ўзбекистон ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, тупроқ ва ер геол. си, ер юзаси ва ер ости сувлари энергетика ресурсларини ўрганиш ва улардан фойдаланиш йўллари, минерал ёқилги захиралари, нефть қатламлари ва б. бўйича и. т. лар олиб борди. Ижтимоий фан соҳалари — Ўзбекистон иқтисодиёти, ўзбек тили ва адабиёти, моддий маданият ёдгорликларини ўрганиш ва муҳофаза қилиш бўйича тадқиқотлар авжолди. 1938 й. Ф. к. нинг муассасаларида 83 илмий ходим, жумладан, 7 фан дри ва 5 проф. ишлади. Фан комитетига турли даврларда Отажон Ҳошим, Т. Н. ҚориНиёзий, И. И. Исломов раҳбарлик қилган. О. к. негизида 1940 й. янв. да СССР ФАнинг Ўзбекистон филиали, 1943 й. нояб. да Ўзбекистон Фанлар академияси ташкил топди.