ФАН ДОКТОРИ

ФАН ДОКТОРИ — юқори илмий даража. Дастлаб ИЗО й. Болонья унтида жорий этилган бўлиб, магистрлик даражасига эга бўлган ўқитувчиларга берилган. Собиқ СССР, жумладан, Ўзбекистонда Фан доктори илмий даражаси 1934 й. дан бошлаб жорий қилинган. Ҳозир Фан доктори илмий даражаси дунёнинг деярли барча мамлакатларида берилади. АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция ва б. мамлакатларда Фан доктори илмий даражасини магистрлик даражасита эга бўлган ва дрлик диссертациясини ҳимоя қилган шахслар олиши мумкин.

Ўзбекистонда Фан доктори илмий даражаси олий ўқув юрти ёки и. т. муассасаси кошидаги ихтисослашган илмий кенгаш таклифига биноан, ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарорига мувофиқ фан номзоди илмий даражасига эга бўлган, тегишли микдорда илмий мақолалари ва илмий монографияси босилиб чиққан, дрлик диссертациясини ҳимоя қилган шахсларга берилади. Дрлик диссертацияси фан ва халқхўжалиги ривожига катта хисса бўлиб қўшиладиган, долзарб илмий муаммони ҳал қилишнинг оригинал ва самарали йўлларини кўрсатиб берган, муҳим назарий умумлашма хулосалар чиқарилган мустақил и. т. иши бўлиши керак. Фаннинг бирор тармоги юзасидан яратилган муҳим дарслик ёки даъвогарнинг катта илмий қимматга эга илмий ёхуд илмийметодик тадқиқоти ҳам дрлик диссертацияси сифатида тақдим этилиши мумкин. 2002 й. Ўзбекистонда илмфаннинг турли соҳаларида 2178 Фан доктори фаолият юритди.