ФАН

«ФАН» — Ўзбекистон ФАнинг илмий нашриёти. Академия тизимидаги и. т. лар натижаларини тўпламлар, монографиялар, илмийоммабоп рисолалар, мукаммал ва танланган асарлар ҳамда жур. мақолалари тарзида илмий жамоатчиликка ва оммага етказиб беради. Нашриёт Ўзбекистон Фан қўмитаси хузуридаги бўлим сифатида 1934 й. да ташкил топган. «Фан» номи ўз тарихи давомида бир неча бор ўзгарган: Ўзбекистон Фанлар академияси нашриёти (1943—63), Ўзбекистон ССР «Наука» нашриёти (1964—66); 1966 й. дан Ўзбекистон ФАнинг «Фан» нашриёти. 1940 й. дан нашриётнинг махсус босмахонаси ишга туширилди. Нашриёт 2004 й. да қарийб 150 номда китоб ва жур. лар нашр этди (умумий қажми 2000 босма табокдан ортиқ). Китоб нашрларининг асосий турини кўп жилдли мукаммал ва танланган асарлар, и. т. натижалари, монография ва илмийоммабоп асарлар ташкил этади. «Фан»да Алишер Навоийнинг 10 ж. ли «Танланган асарлар»и илк бор рус тилида нашр этилди. Т. Н. КрриНиёзийнинг 8 ж. ли, Ҳ. М. Абдуллаевнинг 7 ж. ли, Ойбекнинг 20 ж. ли, Ҳамзанинг 5 ж. ли, Ҳамид Олимжоннинг 10 ж. ли, Ғафур Ғуломнинг 12 ж. ли, СВ. Стародубцевнинг 6 ж. ли «Тула асарлар тўплами», И. М. Мўминов, В. П. Шчеглов ва б. олимларнинг кўп жилдли «Танланган асарлар»и чоп этилди. Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги муносабати билан унинг 60 босма табокдан иборат «Зижи Кўрагоний» асари; Соҳибқирон Амир Темурнинг 660 йиллик юбилейига Мирзо Муҳаммад Ҳайдарнинг «Тарихи Рашидий» асари ҳамда И. М. Мўминовнинг «Амир Темурнинг Урта Осиё тарихида тутган урни ва роли» китоби, «Алпомиш» халқ қаҳрамонлик эпоси (ўзбек ва рус тилларида) нашр этилди. 2004 й. да Алишер Навоийнинг 20 ж. ли «Мукаммал асарлар туплами» нашри ниҳоясига етказилди.

«Фан» нашриётида «Фан ва турмуш» илмийоммабоп жур. и, шунингдек, 11 илмий жур.: «Гелиотехника», «Ўзбекистон тарихи», «Ўзбекистон физика журнали», «Механика муаммолари Ўзбекистон журнали», «Информатика ва энергетика муаммолари Ўзбекистон журнали», «Узбекистонда ижтимоий фанлар», «Ўзбекистон биология журнали», «Ўзбекистон кимё журнали», «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси маърузалари», «Ўзбек тили ва адабиёти», «Фармацевтика журнали»ни нашр этади.

«Фан» нашриётини ривожлантиришда Ж. Шарипов, А. Ёқубов, Ю. Юсупов, X,. Бектемиров, Н. Ҳотамов, З. А. Мильман, У. Зокиров муайян ҳисса қўшдилар.

Наримон Ҳотамов.