ФАМАГУСТА

ФАМАГУСТА, Амохостос — Кипрнинг жан. шарқий қисмидаги шаҳар ва порт. Аҳолиси 37,7 минг киши (2001). Савдо маркази. Озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати корхоналари мавжуд. Денгиздан балиқ овланади. Археология ёдгорликлари музейи бор. Шаҳарга мил. ав. 3-а. да асос солинган ва ўша даврда Арсиноя деб аталган. Меъморий ёдгорликларидан 14—16-а. ларда қурилган шаҳар девори, готика черкови, саройлар сакланган.