ФАЛЬЦЕТ

ФАЛЬЦЕТ (лот. falso — сохта сўзидан) — эркак овозининг энг юқори регистри. Товушлар бош чаноғи резонатори ёрдамида чиқарилади. Тембрида қўшимча товуш (обертон)лар камлиги билан асосий регистрлардан фарқ қилади (номи шундан).