ФАЛЕС

ФАЛЕС Милетлик (мил. ав. тахм. 625 — тахм. 547) — юнон файласуфи, антик фалсафа ва фаннинг илк намояндаси. Милет мактабига асос солган. Фалес савдогар, сиёсий арбоб, мунажжим, физиолог, сув муҳандиси сифатида ҳам таниқли эди. У кўпгина мамлакатлар (жумладан, Миср ва Бобил)да бўлиб, уларнинг маданияти, фани, фалсафий мероси билан яқиндан танишган. Турли соҳаларда, хусусан, астрономияда кашфиётлар қилди (мас, Юнонистонда 1бўлиб Қуёшнинг мил. ав. 585 й. да тутилишини олдиндан айтиб берган). Фалеснинг фикрича, Ойнинг ёруғи Қуёш нурининг ундаги инъикосидир. У, шунингдек, Қуёшнинг 1 й. давомида ҳаракати 365 кунга тенг эканлигини исботлаган. Фалес таълимотига кўра, табиатдаги турлитуман нарса ва ҳодисалар дастлабки ибтидо — сувдан пайдо бўлган ва пировардида сувга айланади. У 1бўлиб, оламнинг моддий бирлиги ҳақида, бу моддий бирликнинг доимий ҳаракатда ва ўзгаришда эканлигини айтган.

Фалес асарлари сакланмаган. У ҳакдаги маълумотни Аристотель асарларидан топиш мумкин. Жумладан, Фалес «Қуёшнинг ҳаракати ҳақида» «Тенг кунлик ҳақида» китобларини ёзганлиги маълум.