ФАЛАСТИН ОЗОДЛИК ТАШКИЛОТИ

ФАЛАСТИН ОЗОДЛИК ТАШКИЛОТИ (ФОТ) — 1964 й. 28 майда тузилган. Қуддус ш. да ва араб мамлакатларида қувғинда бўлган барча фаластин арабларининг ваколатларини ифода этган ташкилот. Олий органи — Фаластин Миллий кенгаши ижроия қўмитаси. Ташкилот раҳбарлигига Аҳмад Шукейри сайланган. ФОТ ижроия қўмитасининг кейинги раислари Ёсир Арафот (1969—2004), Маҳмуд Аббос (2004 й. дан). ФОТнинг асосий мақсади «демократик ва дунёвий Фаластин давлати»ни тузишдир. 1974 й. окт. да араб давлатлари бошликларининг Работ ш. (Марокаш)даги анжуманида «ФОТ — фаластин араб халқининг ягона қонуний вакили» деган қарор қабул қилинган. Ташкилотнинг асосий маскани Ливанда жойлашган бўлиб, 1982 й. Исроилнинг бу мамлакатга ҳужумидан сўиг қароргоҳи Тунис ш. га кўчирилди. Ҳоз. эса Рамаллохда. ФОТ қувғиндаги фаластин арабларини азалий ерига қайтариш, уларнинг қонуний хуқукларини тиклаш, мустақил Фаластин давлатини тузиш борасида кураш олиб бормокда.

Темур Ғиёсов