ФАКУЛЬТЕТ

ФАКУЛЬТЕТ (лот. fakultas — имконият, қобилият) — олий ўқув юртининг ўқувилмий, маъмурийташкилий бўлинмаси. Бир ёки бир неча ёндош мутахассисликлар бўйича талаба ва аспирантларни тайёрлаш, халқ хўжалиги ва маданиятнинг тегишли соҳаси ходимларининг малакасини ошириш, шунингдек, ўзи бирлаштирган кафедраларнинг и. т. ишларига раҳбарлик қилиш билан шуғулланади.

Ўқув юртларининг Факультет ларга бўлиниши ўрта асрдаги ун-тлардан бошланган. Одатда, илк ун-тларда 4 Ф. мавжуд бўлган. Саноат ривожланган, фантехника тараққиёти юксалган 18—19-а. ларга келиб, олий мактаблардаги Факультетлар сони кўпайган. Ихтисосликлар ва таълим турлари бўйича ўқув ишларини самарали йўлга қўйиш учун, айрим ҳолларда, Факультет таркибида булимлар ташкил этилади. Факультет даги уқув, таълимтарбия ва илмий ишларга декан раҳбарлик қилади. Факультет фаолиятидаги асосий масалаларни кўриб чиқиш учун декан раҳабарлигида Факультет илмий кенгаши ташкил этилади.