ФАКСИМИЛЕ

ФАКСИМИЛЕ (лот. fac simile — айнан бажар) — 1) ёзилган, чизилган асл нусха (ҳужжат, қўлёзма, имзо, бирорбир манзара, тасвир)ни фотографик ёки босма усул билан айнан акс эттириш;

2) акс (ўз қўли билан қўйилган) имзони аниқ акс эттирувчи босма шакл; клише—муҳр.