ФАҒНАВИЙ

ФАҒНАВИЙ, Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий [12-а. охири — Вобкент тумани Анжир Фағнав (қоз. Анжирбоғ) қишлоғи — 1286] — хожагоннақшбандия тариқатининг йирик намояндаси, бухоролик 7 пирнинг учинчиси. Гилкорлик билан шуғулланган. Хожа Ориф Моҳитобон — Ревгарийяян таҳсил олиб, унинг вафотидан сўнг хожагонлик силсиласини бошқарган. «Силсилаи шариф» да 12ҳалқанинт пири ҳисобланади. Хуфиёна (яширин) зикр билан жаҳрия (баланд товушли) зикрга баравар амал этган. Хожа Али Ромитаний (Хожаи Азизон) гаустозлик қилган. Фағнавий туғилган қишлоғида дафн этилган. Қабри устидаги мақбара мустақиллик даврида таъмирланиб, мақбара ёнида ҳовуз ва жомеъ масжид қурилган. Бу жой ҳозир зиёратгоҳга айлантирилган.

Ад. Фахруддин Али Сафий, Рашаҳот, Т., 2003; Ориф Усмон, Бухорои шарифнинг етти пири, Т., 2003; Хожа Абдулҳолиқ Ғиждувоний, Т., 2003.

АрРиёд) — Саудия Арабистони давлат арбоби. Абдулазиз ун-ти (1975), Имом Муҳаммад бин Сауд ислом ун-ти (1982) ни тугатган. 1953 й. дан Саудия Арабистони маориф, ички ишлар вазири, бош вазирнинг иккинчи ўринбосари, 1975 й. дан валиахд ва бош вазир ўринбосари. 1982 й. 13 июндан Саудия Арабистони Подшоҳлиги подшоҳи, бош вазир, қуролли кучлар олий бош қўмондони. 1986 й. 27 окт. дан икки муқаддас масжид ходими унвони соҳиби.