ФАДЕЕВ Александр Александрович

ФАДЕЕВ Александр Александрович [1901.11(24). 12, ҳоз. Калинин вилояти Кимри ш. — 1956.13.5, Москва] — рус ёзувчиси ва жамоат арбоби. 1908 й. Ф. лар оиласи Узоқ Шарққа кўчиб келган. Фадеев шу ерда тижорат билим юртида ўқиган (1912—19) ва большевикларга яқинлашиб, инқилобий фаолият б-н шуғулланган. Москвадаги Тоғкон академиясида 2 й. таҳсил олгач, партиявий ишларда хизмат қилган (1924—26). СССР Ёзувчилар бошқарув органларида турли лавозимларда ишлаган (1926—56). Бутунжаҳон Тинчлик кенгаши вицепрезиденти (1950—56).

Ижоди 1923 й. да бошланган («Оқимга қарши». ҳикоя). Узоқ Шаркдаги партизанлар урушига бағишланган «Тормор» романи (1927)да ёввойи тайга шароитида курашаётган кишиларнинг машаққатли ҳаёти таевирланган. Фадеев ушбу романи билан ҳали шаклланиб улгурмаган социалистик реализм методининг асосий тамойилларини белгилаб берган.

Фадеев 30-й. ларда совет ёзувчиларининг 1съездини ўтказиш ва СССР Ёзувчилар уюшмасини ташкил этишга катта куч сарфлаган. Айни вақтда 6 қисмдан иборат «Удэгенинг сўнггиси» романи (1929—40, 4 қисми ёзиб тугатилган) устида жиддий иш олиб борган.

Фадеев 2-жаҳон уруши йиллари (1943) да Краснодон ш. даги яширин ташкилот аъзоларининг немис босқинчиларига қарши олиб борган қаҳрамонона курашига оид ҳужжат ва хотиралар билан танишиб, «Ёш гвардия» романини (1945) ёзган. Танқидчилик Фадеевни партиянинг яширин ташкилот фаолиятидаги ролини романда тўғри акс эттирмаганликда айблаган ва ёзувчи асарни қайта ишлашга мажбур бўлган (1957). Фадеев адабийтанқидий мақолалари билан ҳам социалистик реализм методи асосларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этган. У бутун умри давомида Сталин ва партия ишига содиқ қолган. Шахсга сиғинишнинг фош этилиши билан юзага чиққан фожиали воқеалар туфайли Фадеев ўзиниўзи отиб ўлдирган. Асосий асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Ас: Сочинения, т. 13, М, 1981-82; О литературе. Сборник статей, М., 1970; Тормор, Т., 1971; Ёш гвардия, Т., 1982.