ШОФИРКОН ТУМАНИ — Бухоро вилоятидаги туман. Вилоятнинг шим. да жойлашган. 1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган. Жанубий дан Вобкент, жан. ғарбдан Ромитан, ғарбдан Пешку, шарқдан Ғиждувон туманлари, шим. дан Навоий вилоятининг Конимех тумани билан чегарадош. Майд. 3,72 минг км2. Аҳолиси 136 минг киши (2004). Туманда 1 шаҳар (Шофиркон), 12 та қишлоқ фуқаролари йиғини (Боғиафзал, Вардонзе, Денов, Дўрмон, Искогаре, Жўйнов, Жўйработ, Султон Жўра, Тезгузар, Чандир, Шарофбобо Ҳамроев, Қармоқон) мавжуд. Маркази — Шофиркон шаҳри.
Табиати. Туман ҳудуди, асосан, текислик ва қум барханларидан иборат. Шим. қисми Қулжуқтов этаклари (Гужумди тоғи) ва Қизилқум (Жилвон ва Толди массивлари)га туташган. Жанубий қисми Зарафшон водийсидаги суғориладиган ерлар. Иқлими кескин континентал. Ииллик ўртача тра 14,2°, энг паст тра —29°. Июлнинг ўртача т-раси 29,4°, энг юқори тра 46°. Йилига 220 мм ёғин тушади. Вегетация даври 150 кун. Тумандаги экин майдонлари АмуБухоро машина канали, Катта Жилвон, Кичик Жилвон, Султонобод ва Кўҳнаруд ариқларидан суғорилади. Шим. да шўртоб, шўрхок, қумлоқ, тошли чўл, турли бўз, оч қўнғир; Зарафшон водийсига туташ қисмида ўтлоқиботқоқ, очбўз, оддий бўз тупроқлар тарқалган. Шофиркон туманининг шим. даги чўлларда ёввойи ўсимликлардан ажриқ, отқулоқ, ялпиз, шўра, балиқкўз, қўнғирбош, ялтирбош, қумларда оқ саксовул, қандим, черкез, илоқ, қуёнсуяк, селин, исириқ; жан. текислик қисмида қамиш, рўвак, буғдойиқ, шўраажриқ, кампирсоч, итгунафша, юлғун ва бошқалар ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан жайран, товушқон, чиябўри, тулки, юмронқозиқ, қумсичқон, қирғовул, бедана, каптар, бургут, қирғий ва бошқалар бор. Ш. т. да Вардонзе давлат табиат ёдгорлиги ташкил қилинган.
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, қозоқ, татар, рус, украин ва бошқалар миллат вакиллари ҳам яшайди.
Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 36 киши. Шаҳарликлар 17 минг киши, қишлбқ аҳолиси 119 минг киши.
Хўжалиги. Туман хўжалиги, асосан, қ. х. га ихтисослашган. Туманда пахта тозалаш, ғишт, вино здлари, Бухоро пиллакашлик ф-касининг филиали, гилам тўқиш ф-каси, Ўзбекистон—Туркия «Вардонзе» қўшма корхонаси, 22 кичик, 400 га яқин хусусий, 13 ширкат корхоналари, 8 акциядорлик жамияти мавжуд (2004). Қ. х. нинг етакчи тармоги — пахтачилик. Ш. т. да 13 ширкат, 1200 дан зиёд фермер хўжалиги фаолият кўрсатади. Қ. х. да суғориладиган ерлар 28,2 минг га, шу жумладан, 12110 га ерга пахта, 6100 га ерга ғалла, 94 га ерга сабзавот ва полиз, 63 га ерга картошка, 469 га ерга беда экилади, 1,3 минг га ер токзор ва мевазор. Урмон хўжалиги мавжуд. Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида 43,5 минг қорамол, 76,2 минг қўй ва эчки, 233 йилқи, 32,9 минг парранда, яйловларда қоракўл қўйлар боқилади.
2003/04 ўқув йилида Шофиркон тумани даги 54 умумий таълим мактаби, 2 интернат мактабида жами 32,6 минг ўқувчи ўқиди. 3 касб-ҳунар коллежи фаолият кўрсатади. 9 клуб, 13 мадапият уйи, маданият ва истироҳат боғи, 62 кутубхона, марказий стадион ва бошқалар спорт иншоотлари мавжуд. Туман марказий касалхонаси (420 ўрин) ва бошқалар турли касалхоналар, 4 поликлиника, 22 дорихона, 37 қишлоқ врачлик пункти ва бошқалар тиббий муассасаларда 235 врач, 1 мингдан ортиқ ўрта тиббий ходим ишлайди. Туманда сил касалликлари санаторийси, болалар «Мингчинор» оромгоҳи бор. Шофиркон шаҳридан Бухоро, Ғиждувон, Навоий, Самарқанд, Тошкент ва бошқалар шаҳарларга автобуслар қатнайди. Шофиркон туманида тарихий ва меъморий ёдгорликлардан Вардонзе қўрғони (3—8 а. лар), Хожа Ориф Моҳитобон (Ревгарий) мақбараси ва Жоме масжиди (13аср), Ҳазорнур қадамжоси ва Тошмасжид сақланган. Бурқи Сармаст, Чилдухтарон, Қўчқорота, Ғойибота, Биби Кабудпуш, Сайидота зиёратгоҳлари мавжуд. 1932 йилдан туман «Шофиркон овози» газ. нашр қилинади (адади 2027).
Ад.: С. Мухтор , К. Бобомурод, Шофиркон тарихи, Т., 1998; Абдулла Раҳмон, Шофиркон юддузлари, Т., 2004.
Қаҳрамон Ражабов, Манзура Давлатова.