КУРБЕ (Courbet) Жан Дезире Гюстав (1819.10.6, Орван, Франш-Конте — 1877.31.12, Турде-Пейльц, Швейцария) — француз рассоми, жамоат арбоби. 1837 й. дан рассомчилик мактабига катваб ўқиган, 1839 й. дан хусусий ательелар (жумладан, К. Штёбен ательеси)га қатнаган, натурадан асарлар яратган, лекин рассом сифатида мустақил шаклланган. Курбе испан ва голланд ранг-тасвиридан (айниқса, Рембрандт, Ф. Хальс ижодидан) таъсирланган. Курбе реалистик санъат тараққиётига катта таъсир қилган; асарларида ижтимоий ҳаётда содир бўлаётган ўзгаришларни, ўзи билган, уни ўраб турган воқеаларни тасвирлади: «Тош майдаловчилар» (1849), «Орнанда дафн маросими» (1849), «Чўмилаётган аёллар» (1853), «Учрашув» (1854), «Қишлоқлик нозик ойимлар» (1851), «Қишки манзара» (1867), «Тоғдаги кулба» (тахм. 1874) ва б. К., шунингдек, барельеф ва ҳайкаллар ҳам яратган.