КУЛРАНГ ЧИРИШ, ботридиоз — ўсимликларда такомиллашмаган Botrytis туркумига мансуб замбуруғлар (B.cinera)HH қўзғатадиган касаллик. Касаллик қўзғатувчи замбуруғлар, асосан барг, майда новдаларни, пояларни, куртакларни зарарлайди. Нам ва нисбатан паст ҳароратда кучли кечади. Ўсимликнинг турли қисмларида ҳалок бўлган тўқималардан ҳосил бўлган кулранг доғлар пайдо бўлади. Тўкилган баргларда, новда, пояларда замбуруғ конидияли споралар қора думалоқ склероциялар ҳолида қишлайди. Ғўза, кунгабоқар, қулупвай, узум, малива, олхўри, олча, қанд лавлаги, беда, ка-вакунжут, люпин, сабзавот экинлари К. ч. и кенг тарқалган. Ғўзада замбуруғ танаси ва споралари кўсак сиртини кулранг еки бўзжигарранг момиқ ғубор билан қоплайди, кўсакнинг барча чаноқлари ёки баъзилари тўлиқ очил-майди. Зарарланган толалар қора-сар-ғимтир рангга киради, момиқланмайди. Кучли зарарланганда гулёнбарг ва мевабанди ҳам ғубор билан қопланади.
Замбуруғ ҳосил органларини ҳўл чиритади. Узумчиликда Кулранг чириш айрим йиллари ҳосилнинг 30—40% ини нобуд бўлишига олиб келади.
Кураш чоралари: касалликка чидамли навларни экиш, уруғликка фўнгицидлар б-н ишлов бериш, ўсимлик қолдиқларини даладан олиб чиқиб ёқиб юбориш; токни сифатли хомток қилиш, новдаларни тараш, меъёрида суғориш, касаллик пайдо бўлганда 0,001% ли калий йод эритмаси билан ишлов бериш. Қанд лавлаги ва сабзавот илдизмеваларини узоқ, муддат сақлашда омборхоналар дезинфекцияланади, ҳаво намлиги 85% атрофида, ҳарорат 1—2° бўлиши таъминла-вади.
Абдукарим Зикирёев.