КУАЛА-ЛУМПУР

КУАЛА-ЛУМПУР — Малайзиянинг пойтахти. Мамлакатнинг муҳим иқтисодий, савдо-молия ва сиёсий маркази. Федерал пойтахт ҳудудининг маъмурий маркази. Малаккая. о. нингжан.ғарбий қисмида, тоғлар билан ўралган хушманзара водийда, Кланг ва Гомбак дарёларининг қўшилиш ерида жойлашган. Иқлими тропик муссонли, нам иқлим (нисбий намлик 96% гача), ёғин кўп ёғади (йилига ўртача 2440 мм) ва йил давомида т-ра юқори бўлади (ўртача йиллик т-ра 28,2°). Аҳолиси 1,3 млн. киши (2000).

К.-Л. 19-а. нинг 80-й. ларида шу атрофдан қалай қазиб чиқарувчи кончилар қишлоқлари ўрнида бунёд этилган. 1880 й. дан Салангор султонлигининг пойтахти. 1896 й. дан федерация қилиб бирлаштирилган Малайя султонликларининг маъмурий маркази. 1946 й. дан Англия мустамлакаси — Малайя иттифоқининг, 1984 й. дан Малайя Федерацияси (Малайя)нинг маркази. 1957 й. авг. дан мустақил Малайя Федерацияси, 1963 й. дан Малайзия Федерациясининг пойтахти.

К.-Л. муҳим транспорт йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Т. й. ва шоссе йўл орқали Малакка бўғози соҳилидаги Порт-Суэттенем ш. б-н боғланган. Муҳим савдо-тақсимот пункти, кон саноати ва қ. х. р-нининг маркази. Тўқимачилик, электротехника, машинасозлик, озиқ-овқат, кимё, цемент, ёғочсозлик, металлсозлик саноати, т. й. жиҳозлари и. ч., автомобиль йиғиш корхоналари мавжуд. Технология ун-ти, Малайзия ун-ти, миллий музей, кутубхоналар бор. Шаҳарнинг марказий Фемида ҳукумат маъмурий бинолари, савдо фирмалари, йирик банклар жойлашган. Меъморий ёдгорликлардан масжид, Мариаммам ибодатхонаси ва б. сақланган.