КРАСНОГОРСК — РФ Москва вилоятидаги шаҳар (1940 й. дан). Банька дарёси водийсида, Москвадан 22 км ғарбда. Т. й. станцияси (Павшино). Аҳолиси 91 минг киши (1998). Фото ва кино аппаратлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Доривор ўсимликлар хом ашёсини қайта ишлаш з-ди ишлаб турибди. Россия Федерациясининг кинофото ҳужжатлари давлат архиви маркази. Немис антифашистлари музейи, Красногорск яқинида «Архангельское» музей қўрғони (18 — 19-а. лар) бор.