КОРСИКАНЛАР (ўзларини корси деб атайдилар) — халқ, Корсика о. нинг асосий аҳолиси (300 минг киши, 1990й. лар ўрталари). Итальян тили шевасида ва француз тилида сўзлашадилар. Диндорлари — католиклар. Корсиканлар, асосан, узумчилик, полизчилик, чорвачилик, балиқчилик, туризм ва зайтун, ғалла, каштан ўстириш билан шуғулланади.