КОЛОННА

КОЛОННА (франц. colonne, лот. columna — тўғри) — бино томини кўтариб туришга хизмат қиладиган, кўндаланг кесими айлана шақлдаги бино қурилмаси, меъморий ордерларнинг ишлов берилган тик таянч қисми, устун. Баъзан равоқ ва гумбазларга тиргович вазифасини ўтайди. Колонналар курси, тана ва каллакдан иборат бўлиб, ғишт, бетон, темир-бетон, металл, ёғочдан ясалади. Колоннанинг баландлиги ва диаметри иншоотнинг ҳажмига мувофиқлиги билан белгиланади. Асрлар давомида шаклан ўзгариб бориб, юксак бадиий кўринишга эга бўлган (қ. Меъморлик ордерлари). Устига ҳайкалча (турли шақлдаги) ўрнатилган якка Колонналар (қ. Троян устуни), бир ёки бир неча қатор қўйилган колоннадапар ҳам учрайди. Замонавий биноларда металл ва бетондан ишланган Колонналар кенг қўлланилмоқца.