КАРЕНЛАР (ўзларини птханьо — деб атайдилар) — Мьянма (асосан, Карен миллий вилоятида) ва Таиланднинг ғарбидаги халқ. Умумий сони 3,7 млн. киши, жумладан, Мьянмада 3,5 млн. дан ортиқ киши (1990-й. лар ўрталари) яшайди. Син-тибет оиласига мансуб тилда сўзлашадилар. Диндорлари — асосан, будда динида, христиан — баптистлар ҳам бор.