КАРБОЦИКЛИК БИРИКМАЛАР

КАРБОЦИКЛИК БИРИКМАЛАР (лот carbo-кўмир ва юн. kyklos — ҳалқа, дойра) , изоциклик бирикмалар — молекуласидаги углерод атомлари ҳалқаси (цикли) бор бўлган органик бирикмалар. Мас, циклопентан (I), циклогексан (II), бензол (III) ва ҳ. к.

Карбоциклик бирикмалар молекулалари ҳалқасида углерод атомларидан ташқари бошқа элементлар, мас, азот, кислород, олтингугурт атомлари буладиган гетероциклик бирикмалардан, шунингдек, очик, занжир ҳосил қилиб бириккан ациклик бирикмалардан фарқ қилади. Карбоциклик бирикмалар органик бирикмаларнинг асосий синфларидан бири. Алициклик ва ароматик бирикмалар га бўлинади. Карбоциклик бирикмалар табиатда гоят кенг тарқалган. Уларнинг кўпчилиги амалий жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Карбоциклик бирикмаларга нефть углеводородлари, терпенларнинг кўпчилиги, бир қатор антибиотиклар, буёқлар, доривор моддалар, инсектицидлар ва б. киради. Синтетик смолалар, пластмассалар ва ҳ. қ. олишда ишлатилади.