КАПСУЛА

КАПСУЛА (космонавтикада) — америка космик аппаратларининг Ер, Ой ёки бошқа осмон жисми сиртига тушириладиган ва қўндириладиган қисми. Рус космик аппаратларида тушириладиган аппарат деб аталади. Учувчисиз космик аппаратларда турли илмий жиҳозларни, тупроқ намуналарини Ерга олиб тушадиган махсус ёпиқ герметик камера.